Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЁШЛАР ВА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-14 17:10:56    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2022 йил 14 май кунги “Фарғона вилоятидаги маҳалларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёнининг 12.6 банди ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 9-16 сентябр кунлари давомида Фарғона вилоятида “Ёшлар жиноятчилигини олдини олишда Фарғона вилояти тажрибаси” ҳафталигини ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан бугун Сўх туманидаги ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тумандаги 12494-сонли ҳарбий қисмига саёҳат ташкил этилди. "Аскарнинг бир кунлик ҳаёти" шиори остида мазкур даргоҳда ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Бўлиб утган учрашувда ёшлар аскарларнинг бир кунлик ҳаёти ва кундалик вазифалари билан танишдилар. Ҳарбий қисм аскар ва зобитлари томонидан  Ватанимизни ҳимоя қилишда вафот этган қаҳрамонлар ҳақида маълумотлар берилди. Ҳарбий      қисмда ташкил этилган “Хотира” мажмуаси тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Шунингдек, мазкур тадбирда ёшлар учун ҳарбий қуроллар кўргазмаси ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари иқтидори ва Ватан ҳимоячиларининг ҳаёти ҳақида ҳаётий мисолар асосида маълумотлар етказилди. Ёшлар ишлари агентлиги Сўх тумани бўлими ва 12494-сонли ҳарбий қисм ҳамкорлигида ўтказилган учрашув самимий мулоқот тарзида ўтди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram