Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВОБОД МАҲАЛЛАСИДА ҚУРИЛГАН ЯНГИ УЙ-ЖОЙЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИНИ КУТМОҚДА

×

 2022-09-14 15:22:34    63

PDF юклаш
Чоп этиш


     Чашма ва Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида қуриб, фойдаланишга топширилган янги кўп қаватли уй-жойлар бугун ўша ҳудуд кўркига янги чирой қўшмоқда десак, муболаға эмас. Туманимизда бундай кўп қаватли уй-жойлардан яна тўрттаси фойдаланишга топшириш арафасида.

        ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 4798-сонли қарори асосида туманимизнинг Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига 4 дона 5 қаватли 120 хонадонли уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунда ушбу уйларда охирги ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг сўзларига кўра, бугун ушбу хонадонларга табиий газ қувурлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.

        - Барча коммуникация тармоқларини жойига қўйиш ишлари яқин кунларда охирига етказилади. Уйларни ўз эгаларига топшириш сентябрь ойининг охирги декадасига режалаштирилган, - дейди ҳоким ўринбосари.

        Қурилган барча уй-жойлар учун давлатимиз хазинасидан 20 миллиард 186 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Қурилиш ишлари туманимизнинг "Хушбахти Сўҳробзод" МЧЖ, "Арслон Экспресс" МЧЖ, "Сохтмончии моҳири Сўхзамин" МЧЖ ва "Гузари омади Лазина"МЧЖ томонидан амалга оширилди.

        Маълумот учун: туман буйича 2021 йил ҳисобига 24 та 110 миллиард сўмлик ижтимоий соҳа обектларда реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва янги қурилиш ишлари ҳамда 36 миллиард сўмлик 7 та 4-5 қаватли уй-жойлар қуриш ишлари олиб борилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram