Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА НУРОНИЙЛАР ҲАМ МАСЪУЛ

×

 2022-09-14 15:19:08    76

PDF юклаш
Чоп этиш


     Сўх туманидаги маданият уйи буносида туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман адлия бўлими бошлиғи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, Ёшлар Иттифоқи Сўх тумани Кенгаши раиси ҳамда жамоатчилик орасида ҳурматга эга бўлган нуронийлар иштирокида “Нуронийлар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

        Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Сўх тумани бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда тумандаги 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари қатнашди.

        Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятчилик, уларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани ҳақида сўз борди. Шунингдек, бундай кўнгилсизликларнинг олдини олишда кекса авлод вакилларининг ҳам ёрдамига суяниш кераклиги айтиб ўтилди.

        – Нуронийларимиз бой ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, ёшларни тарбиялаш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантиришда биз маҳалла ёшлар етакчилари албатта уларга суянамиз. Aйнан улар ёрдамида маҳалламизда “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳасини йўлга қўйиб, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратганмиз, - дейди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар eтакчиси Ҳайитбой Ҳасанов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram