Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2022-08-31 16:44:39    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар манфаатини ҳимоялашга доир қонуний асос яратилган бўлиб, ушбу йўналишда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари томонидан ҳам кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Бундан кўзланган асосий мақсад хотин-қизлар, айниқса “Аёллар дафтари”даги фуқароларимиз манфаатини ҳуқуқий томонидан ҳимоялашдан иборат.

Сўх тумани жиноят ва фуқаролик ишлари буйича Сўх туман судлари раислари томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ўзининг натижаларини бераётир. Жойларда ташкил этилаётган учрашув ва давра сўҳбатларда ҳам хотин-қизлар фаоллик билан иштирок этишаяпти. Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, бундай тадбирлар туманимизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режага киритилган.  

Туманимизнинг Истиқлол, Сўх, Ровон маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган учрашувларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин- қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Учрашувлар давомида иштирок этган хотин-қизлар мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram