Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ МЕВАЛАРИ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА

×

 2022-08-27 17:13:32    74

PDF юклаш
Чоп этиш


        Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни амалга оширишга қаратилаётган барча саъй-ҳаракатларда халқимиз дастурхонини тўкин-сочин қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам. Айтиш лозимки, Сўх тумани асосан картошкачиликка ихтисослашган туман бўлсада, соҳада олиб бораётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, туманимизда узум, қовун-торвуз, цитрус мевалар парвариши ҳам йўлга қўйилди.

        Сўх туманида ҳам кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилиб, миришкор деҳқонларимиз юқорида номи зикр этилган зироатларни ҳам парваришлаб, ички бозор ва аҳоли дастурхони тўкинлигига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишмоқда. Натижада соҳа вакиллари муносиб даромад олишга ҳам муваффақ бўлишаётир.

        - Бизнинг кўп тармоқли фермер хўжалигимиз туманда биринчи қалдирғочлардан ҳисобланади. 1993 йили ташкил этилган "Соҳибкор" фермер хўжалигида бугунги кунда асосан узум, нок, олма ва шафтоли парвариши йўлга қўйилган. Даромадимиз яхши. Олинган фойдадан ҳар йили янги қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб оламиз, - дейди биз билан сўҳбатда "Соҳибкор" фермер хўжалиги раиси Ислом Додоев.

        Дарҳақиқат, тумандаги кўп тармоқли "Соҳибкор" фермер хўжалиги туманда биринчилардан бўлиб ташкил топган. Боғдорчиликка ихтисослашган ушбу хўжаликда асосан экспортбоп мевалар етиштирилмоқда. Олинган даромад ҳисобидан эса, тадбиркор асосан маҳалла ободончилигига сарфлайди.

        Мазкур хўжаликда узумнинг "Ҳусайний", "Ризамат", шафтолининг "Чемпион", "Нектарин", "Лола" навлари парваришланади. Хўжаликда парваришланаётган нок яқин кунларда Россияга экспорт қилинади.

        Ҳа, "меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройли" деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Бу йилги даромадидан ҳам (бу эса 200 000 000 сўмни ташкил этади) фермер маҳалла ободлигига ҳисаса қўшиш нияти бор.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram