Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

×

 2022-08-27 17:04:06    65

PDF юклаш
Чоп этиш


        Республикамизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқаролар соғлиғини сақлашга қаратилган эътибор замирида инсон қадри ва унинг манфаати мужассам. Бинобарин, ушбу йўналишда давламтимиз раҳбари эътибори ва бевосита кўрсатмалари асосида энг чекка ҳудудларда ҳам арзирли ишлар амалга оширилаётир.

        Айни кунда туманнинг 1-сектори ҳудудидаги Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида янги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган тиббиёт пункти ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур янги маҳалла тиббиёт пункти ихчамлиги билан ажаралиб туради. Контейнерлар асосида ташкил этилаётган мазкур тиббиёт пункти туманимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши кўзда тутилган.

        - Бундай тиббиёт пунктларини ташкил этишдан асосий мақсад аҳолига тез ва сифтали тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишдан иборат. Куни кеча шундай тиббий пункт Малбут маҳалласида барпо этилди ва айни дамда аҳолига хизмат кўрсатмоқда, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиев.

        Девайрондаги мазкур тиббий пункт янги кўп қаватли уй-жойлар жойлашган ҳудудда барпо этилмоқда. Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйи арафасида фойдалнишга топширилиши режлаштирилаётган мазкур тиббий масканда тўрт нафар тиббиёт ходимининг бандлиги таъминланади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram