Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲУДУДЛАРИДАГИ БАЙРАМ ШУКУҲИ

×

 2022-08-27 16:57:30    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида туманимизнинг барча ҳудудларида турли маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, давра сўҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилиб, ўтказилмоқда. Ўтказилаётган тадбирларда истиқлолнинг 31-йиллик таърихи давомида қўлга киритилган мувақфақиятлар сарҳисоб қилиниб, истиқлолнинг халқимиз ҳаётидаги ўрнни ва аҳамияти ёрқин мисоллар билан тадбир иштирокчиларига етказилмоқда.

         Тул маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган байрам тадбири "Янги ЎЗбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида бўлиб ўтди. Байрамга бағишланган тадбирда маҳалла аҳли, асосан ёшлар иштирок этишди.

        Саҳна узра янграган кўй-қўшиқларда Ватан, истиқлол, тинчлик ва осойишталик тараннум этилди. Сўзга чиқганлар истиқлолнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, туманда бўлаётган ўзгаришлар, айниқса, давлатимиз раҳбари эътибори асосида маҳаллада бўлган ва бўлаётган ўзгаришлар ҳақида фикрлар билдирдилар.

        Байрам тадбирида ёш авлод - жажжи болажонлар хурсандчилик қилишди. Маҳаллада ободонлаштириш ишларини янада кучайтиришга доир чора ва тадбирлар режаси белгилаб олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram