Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ТАЙИНЛАШ КИМГА (НИМАГА) БОҒЛИҚ?

×

 2022-08-25 17:42:30    66

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун аҳоли томонидан болалар нафақасини тўлаш, моддий ёрдам меъёрларини аниқлаш юзасидан кўп мурожаатлар тушади. Табиийки, аниқ маълумотларга эга бўлмаган фуқароларимиз орасида ушбу йўналишда турли хил миш-мишлар ҳам пайдо бўлади.

        Айни шу масалада Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари маҳалла аҳли билан учрашув ўтказдилар ва мазкур тадбирда йиғилганларга мутахассислар томонидан 18-ёшгача болалари бўлган оилаларга ягона болалар нафақаси ва эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам тайинлаш, белгиланган меъёр ва меъёрий хужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди.

        Туман БТПЖ булим бошлиғи Сайдали Темиралиевнинг маълумотига кўра, амалдаги қонунчилик ва жорий этилган тартибга кўра, болалар нафақаси ва бошқа тўловларни тайинлаш тартиби ягона платформа орқали амалга оширилади ва бундай ишлар энг аввало, коррупцион ҳаркатларни олдини олишга қаратилган.

         - Болалар нафақасини тайинлашдаги ягона талаб бу ота-онанинг доимий иш жойи билан таъминланганлигидир. Агар боланинг отаси ёки онаси ишсиз бўлса, 18 ёшгача бола нафақаси тайинланмайди ва бу қонунда аниқ кўрсатилган, - дейди С. Темиралиев.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram