Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАЛБУТЛИКЛАРГА ЯНГИ ТИББИЁТ ПУНКТИ СОВҒА ҚИЛИНДИ

×

 2022-08-25 17:29:16    59

PDF юклаш
Чоп этиш


        Жорий йилнинг март ойида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқотда соҳани ислоҳ қилишга қаратилган амалий ишларнинг самарасини бугун чекка ҳудудларда жойлашган фуқароларимиз ҳам ҳис этишмоқда. Бугун туманнинг энг чеккасида жойлашган Малбут маҳалласида янги маҳалла тиббий пункти фойдаланишга топширилди.

        Айтиш лозимки, Малбут қишлоғи Сўх туманининг энг чекка ҳудуди ҳисобланади. Қишлоқ аҳлини қийнаётган муаммо ва камчиликлар босқичма босқич бартраф этилаётгани ислоҳотлар самарасидан дарак беради. Яқинда тик қудуқ ковлаш туфайли маҳаллага "оби ҳаёт" кириб келди.

        Бугун Малбут ва малбутликлар яна хурсандчилик ва шодиёна оғўшида. Истиқлолимизнинг 31-йиллик байрами арафасида ушбу тиббий пунктнинг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳли учун чинакам байрам совғаси бўлди десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

        - Дарҳақиқат. бугунги шодиёна ва тантана биз учун тарихий воқеа сифатида мўҳрланади. Бу истиқлолнинг 31-йиллик тўйи арафасида бизлар учун берилган неъматдир. Энди бизнинг қишлоқда ҳам тиббий пункт бор. Ишимиз тушганда ҳар доим марказ томон ошиқардик - бу оворагарчилик ва катта харажатга сабаб бўларди. Бунинг барчаси Президентимизнинг бизга бўлган эътибори самараси деб уйлайман. Бунинг учун Президентимизга катта раҳмат. Биз Малбутликлар давлатимиз раҳбари сиёсатидан розимиз, - дейди маҳалла фаоли Бобоорзу Бобоқобилов.

        Тадбирда иштирок этиб сўзга чиқган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча Малбут аҳлини ушбу шодиёна кун билан табриклаб, тиббий пунктни барпо этишда меҳнат қилган фидоийларга эсдалик ва қимматбаҳо совғлар тақдим этди. Туман секторлари раҳбарлари ҳам малбутликларни самимий қутлашди.

        Эзгу тилаклар билан янги тиббий пунктнинг рамзий лентаси қирқилди. Тадбир иштирокчилари тиббий пунктда яратиб берган шароитлар билан танишди. Эндиликда ушбу тиббиёт маскани 1 200 нафардан ортиқ Малбут қишлоғи аҳолисига хизмат қилади. Бундай совғадан қишлоқ аҳли мамнун ва миннатдор.

        Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиевнинг маълумотига кўра, мазкур тиббий пункт туман марказий поликлиникаси негизида ташкил этилган бўлиб, ушбу тиббиёт масканига 1 нафар врач, 2 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар техник бириктирилади. Яъни 4 нафар фуқароларимиз ўзининг доимий иш жойига эга бўлади.

        Самимий тилаклар билан бошланган тадбир ҳақиқий тантанага айланиб кетди. Туман ҳокими сўзларига кўра, тиббиёт пунктининг ҳудудига яқин кунларда болалар учун спорт майдончаси ташкил этилади ва янги боғ ҳам барпо қилинади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram