Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"НУРОНИЙ" ВЕЛОМАРАФОНЧИЛАР ЖАМОАСИ СЎХ ТУМАНИ МЕҲМОНИ

×

 2022-08-25 17:25:15    64

PDF юклаш
Чоп этиш


        Спорт соғлиқ гарови. Спортга ошно тутинган одам борки, соғлиғидан шикоят қилмайди. Республикамизда спортни ривожлантиришга оид амалга оширилаётган тарихий ишлар энг аввало аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган.

        Марғилон шаҳрида ташкил этилган "Нуроний" веломарафончилар жамоасининг асл мақсади ҳам спортни ривожлантиришга қаратилган. Туманга ташриф буюрган нуроний отахонларни туман ҳокимлиги мутасаддилари Тул чегара ўтказиш пунктида қабул қилиб олдилар.

        Жамоанинг раҳбари,71-ёшли отахон Тўхтасин Содиқовнинг сўзларига кўра, мазкур жамоа 2008 йили ташкил этилган бўлиб, барча 14 нафар жамоа аъзолари велосипедда ЎЗбекистоннинг тарихий шаҳарлари - Самарқанд, Бухороларда бўлишган. Бугун эса, Сўх туманида нуронийлар меҳмон бўлиб туришибди.

        - Асосий мақсадимиз аҳоли орасида велосипедда ҳаракатланишни тарғиб қилиш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида давлатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат уюштириш, Президентимиз белгилаб берган бешта муҳим ташаббусни амалда татбиқ этиш, қисқаси жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган. Худо хоҳласа, Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйи арафасида қўшни Республикаларга ҳам велосаёҳат ташкил этиш ниятимиз бор, - дейди Тўхтасин-ака.

        Веломарафончиларни туман марказида кутиб олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманнинг ўзига хос табиатга эга эканлиги, Сўх туризмни ривожлантириш учун энг маъқул ва мақбул ҳудуд эканлиги хусусида маълумотлар берди. Нуроний веломарафончилар ҳам туман ҳокимига меҳмондорчилик учун самимий миннатдорчилик билдиришди.

        Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевга веломарафончилар совға сифатида Марғилон дўпписи тақдим этдилар. Учрашув чоғида бир гуруҳ хотин-қизларга адрас матоси ҳам совға қилинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram