Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2022-08-24 19:56:59    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Сўх туманига Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташриф буюрди. Вилоят ҳокими туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлар жараёни билан танишди. Ташриф чоғида:

✅Ташриф аввалида вилоят ҳокими Соҳибкор маҳалласида “Tul world market” МЧЖ томонидан барпо этилаётган янги замонавий бозорнинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди;  

✅Жавпая массивида қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида олиб борилаётган ишлар жараёни кўздан кечирилди;    

✅Девайрон маҳалласидаги “Tristar Go” тикувчилик корхонасидаги ишлар кўздан кечирилди;

✅Вилоят ҳокими иштирокида Офтобру маҳалласида барпо этилган янги 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби фойдаланишга топширилди;

✅“Соҳил” дам олиш мажмуасида истиқлолнинг 31-йиллик байрами муносабати билан 31 нафар кам таъминланган фуқаролар фарзандларининг “Суннат тўйи” ўтказилди;

✅Сариканда маҳалласидаги 9208-ҳарбий қисми аскар ва зобитларига янги уйлар калитлари топширилди;

✅Қиймати салкам 95 миллиард сўм бўлган Қайроқ сув насос станциясида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди ва вилоят ҳокими томонидан Қайроқ массивига сув тортиш ишларига старт берилди;

✅Бевосита Қайроқ массивининг бепоён кенглигида бўлган вилоят ҳокими мавзенинг истиқболлари хусусида ўзининг таклиф ва тавсияларини берди;

✅Вилоят ҳокими Демурсад маҳалласидаги “Мирзоқурбон” ишлаб чиқариш фирмаси фаолиятини кўздан кечирди;

✅“Кардиосервис Ал-Ҳаким” хусусий клиникасида бўлган вилоят ҳокими мазкур табобат маскани истиқболлари хусусида тадбиркор билан сўҳбатлашди ва мажмуанинг иккинчи блокини ишга тушириш учун кредит олиш масаласи ҳал этилди;

✅Президентимиз Фармони билан “Меҳнат шуҳрати” ордени олган Субҳиддин-ота Шарофиддинов хонадонида бўлган вилоят ҳокими отахонни табриклаб, самимий сўҳбатлашди;

✅Шарқобод маҳалласида жойлашган ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ аскар ва зобитлар оилаларига янги қурилган уй-жойлар калитлари тантанали тарзда тақдим этилди.

Бизни кузатишда давом этинг.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram