Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБЛАРИМИЗ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИ?

×

 2022-08-23 14:07:26    56

PDF юклаш
Чоп этиш


     Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан 1-сектор ҳудуди – Ғазнов маҳалласидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби мисолида ўрганилди. Мактабга ташриф буюрган туман ҳокими таълим муассасасида олиб бораётган таёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.

        Мактаб бу йили таъмир дастурига киритилмаган бўлсада, бироқ мактаб маъмурияти саъй-ҳаракати ва туман халқ таълими бўлими кўмаги билан имконият даражасида таъмирланган. Туман ҳокими энг аввало, таъмирлаш ишларида ранг танлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди. Чунки ранг ва асосан синфхоналардаги танланган бўёқ ранглари ўқувчилар психологиясига ҳам  таъсир кўрсатади. Дарсларни ўзлаштириш кўрсатгичи ва даражасига ҳам синфхоналарнинг ранги таъсир кўрсата олиши мутахассислар томонидан акниқланган факт ҳисобланади.

        Мактаб маъмуриятига баъзи синфхоналар рангини ўзгартиришга таклиф берган туман ҳокими моддий жиҳатдан имконият даражасида амалий кўмак беришни ҳам таъкидлади. Мактаб ободончилигига ҳам алоҳида эътибор бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

        Мактаб педагогик жамоаси билан бўлиб ўтган сўҳбатда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари биробарида 2021-2022-ўқув йилида қўлга киритилган муваффақиятлар ҳам сарҳисоб қилинди. Туман халқ таълими бўлими мутасаддиларининг бизга берган маълумотларига асосан 21-сонли мактаб ўқувчилари – битирувчиларининг олий мактабларга кириш кўрсатгичи туман миқёсида энг юқори деб баҳоланган.

        Ишончимиз комилки, мактабнинг педагогик жамоаси ушбу кўрсатгични янада кўпайтирилишида астойдил меҳнат қилишади. Учрашув давомида мактаб педагогик жамоаси ўзларининг муаммолари ва мактабдаги камчиликлар юзасидан ҳам туман ҳокимига мурожаат этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram