Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ИЧКИ ТУРИЗМИН ИРИВОЖЛАНИШИ УЧУН КАТТА ИМКОНИЯТ БОР - ТУМАНИНГ ГЎЗАЛ ТАБИАТИ БУНГА АСОСИЙ ОМИЛ БЎЛА ОЛАДИ

×

 2022-08-23 10:30:41    52

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туманимизда ички туризм ривожланишига омил бўладиган бир нечта омиллар бор. Биринчи ва энг асосий омил бу Сўхнинг гўзал ва бетакрор табиати саналади.

        Хабарингиз бор, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг туманга қилган ташрифи чоғида 1-сектор ҳудудидаги Сурати массиви кўздан кечирилиб, ушбу жойда туризм маскани барпо этилиши юзасидан кўрсатмалар берилган эди. Туман ҳокими ўринбосари Адҳамжон Сафаровнинг маълумотига кўра, ушбу ҳудудда мутахассислар томонидан ўрганишлар олиб борилган ва мазкур ҳудуднинг туризм салоҳиятига оид лойиҳа ҳам тақдим этилган.

        Ўзи Сўх туманида зиёрат қиладиган муқаддас қадамжолар ҳам борки, улар ҳам ички туризм ривожланишига омил бўла олади. Туман ҳокими томонидан берилган кўрстамаларга асосан айни кунда тумандаги ушбу масканларни обод қилиниши бўйича ишлар олиб борилаётир.

        "Шайхи кулолон" ёхуд "Кулоллар шайхи" зиёратгоҳи туманнинг Қалъача маҳалласида жойлашган бўлиб, ўзига хос таърихга эга. Мазкур зиёратгоҳда бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бир гуруҳ зиёратчилар билан учрашди ва зиёратгоҳда дам олаётганлар, асосан ёшлар дарҳақиқат, туманда туризмни ривожлантиришга омиллар кўплигини айтиб ўтишди.

        Қалъача маҳалласи раиси Фаёзиддин Тожиддиновнинг сўзларига кўра, ушбу зиёратгоҳга нафақат туманимиздан, балки бошқа шаҳар ва туманлардан ҳам зиёратчилар келишади. Шунинг учун, ушбу зиёратгоҳни янада обод қилиш мақсадида саховатпеша ҳомийлар кумагида янги дам олиш шийпонлари барпо этилаяпти.

        Дарҳақиқат, туманимиз бугун барчанинг диққат-эътибори марказида. Агар ушбу йўналишда тизмили ишлар олиб бориладиган бўлса, Сўх тумани янги Узбекистоннинг энг мафтункор туризм учоғига айланишига ишонамиз. Сўхнинг мафтункор ва бетакрор табиати туризм жозибардорлигига асосий омил бўла олади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram