Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2022-08-23 10:27:01    61

PDF юклаш
Чоп этиш


        1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалласида жойлашган "Озод" ширкат хўжалигига қарашли ҳудудни ободонлаштирилиши бўйича туман ҳокими томонидан ширкат хўжалиги раисига тегишли топшириқлар берилган эди. Берилган топшириқларни бажаришга бел боғлаган ширкат хўжалиги вакиллари ўзлари бугун ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатишаётир.

        - Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида биз ҳам чеккада турмасдан, ҳаракат қилаяпмиз. Ширкатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари омбори кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашгани боис, ушбу ҳудудни яна обод қилишга азм қилдик. Барча ширкат хўжалиги ишчи-ходимлари ҳудудни ободонлаштириш мақсадида янги девор ўрнатишмоқда. Қолавеерса, ушбу ҳудудда бизнинг чорвачиликка ихтисослашган фермамиз ҳам бор, - дейди "Озод" ширкат хўжалиги раиси Мусобой Сотиволдиев.

        Айни кунда ширкат аъзолари ҳудудни ободончилигида астойдил меҳнат қилишаётир. Мазкур жойда янги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлайдиган замонавий омбор барпо этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram