Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ФАЪОЛИЯТИГА ТАНҚИДИЙ БАҲО БЕРИЛДИ

×

 2022-08-22 16:12:51    90

PDF юклаш
Чоп этиш


     Республикамизда ёшларга берилаётган эътибор замирида Ватанимизнинг порлоқ келажаги, ўсиб келаётган баркамол авлод тақдири мужассам. Шунинг учун, жойларда фаъолияти йўлга қўйилган ёшлар етакчилари зиммаларига катта, масъулиятли вазифа юкланган.

        Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар, уларнинг шу давр мобайнидаги фаъолияти таҳлил этилди ва танқидий руҳда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда туман секторлари вакиллари, бошқа ҳамкор ташкилотлар намоёндалари иштирок этишди.

        Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидов 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Сўх туманида ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муамоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил этди ва бир қатор ижобий ишлар билан бирга, айрим муаммо ва камчиликлар юзасидан, “Ёшлар дафтари” электрон платформасига келиб тушаётган онлайн мурожаатлар ҳамда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ошганлиги, жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида  иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.

        Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими бошлиғи Исожон Мастонов ҳам ўз сўзида тумандаги “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритиш ишлари, “Ёшлар баланси”ни шакллантириш ҳолати, “Ёшлар дафтари” электрон платформасига келиб тушаётган онлайн мурожаатларни ўрганиш ҳолати, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли ва 2022 йил 7 июндаги 312 сонли қарорлари, Низоми ҳамда иловаларига мос равишда дафтарга қабул қилиш ҳамда рад этиш сабаблари ҳақида гапирди.  

        Шунингдек, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллик давомида ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун 4 нафар ёшлар етакчиларига “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилиб, уларга бир ойлик синов муддати белгиланди.

        Белгиланган синов муддатида юқоридаги ёшлар етакчилари фаолияти ижобий тарафга ўзгармаган тақдирда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

        Бундан ташқари туман бўлими мутахассислари ҳам бўлим томонидан берилган топшириқларни назоратга олмаганликлари ва белгиланган тартибда етарлича иш ташкил этилмаганликлари учун қатъий огоҳлантирилди.

        Тадбир давомида туман прокурори ўринбосари Олимжон Дустов сўзга чиқиб, маҳалла ёшлар етакчилари фаолиятида кузатилаётган камчиликлар юзасидан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини сарфланишида айниқса, ёшларга берилаётган тавсияларда коррупцион холатларга йўл қўйилишини олдини олишга алоҳида аҳамият беришлари кераклиги, шаффофликни таъминлашлари, ёшлар томонидан қилинган мурожаатларни ўз вақтида сифатли, холисона ўрганишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 92-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарорлари талабларидан четка чиқмасликлари ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

        Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Умеджон Шамсидинов ҳам сўзга чиқиб, 2022 йилнинг  биринчи ярим йиллигида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ошганлиги хусусида тўхталиб, ушбу йўналишда барча хизматлар ва жамоат ташкилотлари, айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва профилактика инспекторлари мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб боришлари зарурлиги қайд этди.

        Очиқ мулоқот охирида барча ёшлар етакчиларига қилиниши лозим бўлган ишларга масъулият билан ёндошиш, ўз вазифаларини сидқидилдан ва ҳалол ижро этишлари хусусида тавсия ва кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram