Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2022-08-22 11:11:51    53

PDF юклаш
Чоп этиш


        Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида жойларда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу жабҳада таълим соҳаси вакиллари ҳам фаъоллик кўрсатишаётир.

        Сўх педагогика коллежи ходимлари ҳам мазкур муассаса ҳудудиини ободонлаштиришга бел боғладилар. Коллеж раҳбари Ихтиёр Сайфидиновнинг сўзларига кўра, ташкил этилган ҳашрда асоан техник ходимлар иштирок этдилар.

        - Қувонарлиси, мазкур ободончилик ҳашарида коллеж ходимлари ҳам ўз хоҳишлари билан ташаббус кўрсатиб, иштирок этдилар. Коллеж ҳудудини ободонлаштиришда барча ходимлар ҳисса қўшишди. Истиқлол байрамини зўр кайфият ва хурсандчилик билан албатта, кутиб оламиз, - дейди муассаса раҳбари ўз сўзида.

        Дарҳақиқат, ҳар биримиз энг улуғ ва энг азиз байрамимиз - Истиқлолнинг шонли тўйига ўзимизни салмоқли ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Туман ҳудудларида ушбу йўналишда амалий ишлар давом этяпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram