Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАЪМИР ИШЛАРИГА САЛКАМ 700 МИЛЛИОН СЎМ ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАКТАБДА ТАЪМИР СИФАТИ ҚАНДАЙ?

×

 2022-08-20 16:58:38    84

PDF юклаш
Чоп этиш



        20-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1-сектор ҳудудидаги Қалъача маҳалласида жойлашган бўлиб, айни кунда мазкур мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш ишларини кўздан кечириш мақсадида таълим даргоҳида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳроом Сайидмусаев мактаб маъмурияти ва қурувчилар билан учрашди.

        Учрашув давомида туман ҳокими энг аввало таъмир сифатига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида ранг танлаш ҳам энг асосий омил эканлиги қайд этилди.

Таъмирланган коридор ва синфхоналарни бирма бир кўздан кечирган туман ҳокими ишлар сифатини алоҳида эътиборга олиш лозимлигини қайд этди. Чунки кўпгина таъмирлаш ишлари кўп муассасаларда қўл учи билан, номига қилингани маълум бўлмоқда. Айниқса, таъмирлаш ишлари сифатига ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам танқидий баҳо бераётгани бу соҳада ўзгариш қилиш лозимлигини тақозо этади.

        Қурилиш ишларида энг аввало таъмир сифатига эътибор қаратиш, соҳада барча коррупцион ҳолатларга барҳам бериш, унга қарши кураш ва бу ҳолатларга йўл қўймаслик Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Исақов Хожиқўзижон томонидан Сўх туманида амалга оширилган ўрганиш ишлари ва ташрифи чоғида ҳам қайд этилган эди. Ўша ташриф жараёнида бир неча қурилиш ташкилотлари мутасаддилари огоҳлантирилиб, бу бўйича қаттиқ топшириқ ва кўрсатмалар ҳам берилган эди.

        Туман ҳокими ҳам мактабда шу каби ҳолатларга йўл қўмасликни таъкидлаб, мактабдаги ўқитувчилар хонасини ҳам замонавий тарзда ташкил этиш бўйича таклифлар берди. Мактабга кираверишдаги бинони ҳам замонавий тарзда барпо этишда туман ҳокимлиги амалий кўмак кўрсатишини қайд этган туман ҳокими мактаб ободончилигига ҳам катта эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди.

        Маълумот ўрнида: Қалъача маҳалласидаги 20-сонли УЎТ мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 98-сонли қарори асосида жорий таъмир дастурига киритилган. Дастур асосида мактабнинг таъмирлаш ишларига 698 милион сўм маблағ йўналтирилган бўлиб айни кунда муассасада таъмирлаш ишлари давом этяпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram