Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА ЯНГИ ҲАЁТ МАЙСАЛАРИ НИШ УРМОҚДА

×

 2022-08-20 16:53:35    56

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бир пайтлар ниначи ва бошқа ҳашоратлар макони бўлган Жавпая массиви бугун ўзгармоқда. Янг ҳаёт нафаси тобора етиб бораётган Жавпаяда бугун ўзгаришлар катта.

        Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан туманимизда янги экоҳудуд - янги сиймодаги Жавпая массиви пайдо бўлди. Қишлоқ хўжалигида фойдалнамайдиган ерларда бугун тажриба-синов асосида зиратларнинг кўп навлари етиштирилмоқда.

        Анор, наматак, ошқовоқ, нўхат, олма, ўрик, узум экилган марзаларда ҳаёт, яшашга бўлган интилишни кўрасиз, Демак, ҳаракат қилинса, барча орзу-ниятларга эришса бўларкан.

        Фақат табиат инжиқликлари ва иқлим синовларига дош бера олиш лозим. Сабр ва матонат билан ишласак, меҳнат қилсак, марра бизники.

        Буни бу йили барпо этилган иссиқхоналаридан даромад ва фойда олган тадбиркорлар яхши билишади ва тушунишади. Ахир, ҳаракат қилинмаса, баракат қайдан келади? 

        Жавпая массивида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев боғ барпо этилган майдон, каврак плантацияси, барпо этилган иссиқхоналар, анорзорлар ва ток экилган майдонни кўздан кечирди.

        Яна бир муҳим жиҳат: бугун Қалъача маҳалласида Жавпаяни "оби ҳаёт" билан таъминлаш мақсадида янги сув омбори қурилиши давом этмоқда. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бу иншоот ҳам яқинда фойдаланишга топширилади. Айни кунда қурувчилар иншоотни кўтариш ишларида астойдил меҳнат қилишаётир.

        Агар Жавпаяга "оби ҳаёт" етиб келса, (ва бу албатта, амалга оширилади) бу гўша ҳақиқий даромад манбаига айланади. Барпо бўладиган янги экоҳудуд ички туризм маконига айланиши ҳам мумкин. 

        Агар туманимизда ички туризм ривожига асос солинса, фуқароларимизга қўшимча даромад манбаи яратилади. Ишонинг, бу кунлар албатта бўлади ва чеккан барча машаққатларимиз унут бўлади.

        Зотан, биз эртакни ҳақиқатга айлантирадиган кучга эгамиз. Бу куч - ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОРИДИР!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram