Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” – КАМОЛОТ САРИ ЙЎЛ

×

 2022-08-20 16:48:00    81

PDF юклаш
Чоп этиш


     “Беш ташаббус олимпиадаси” бугунги ёшларнинг чинакам маҳорат ва истеъдодини намоён этувчи майдонга айланиб улгурди. Чунки бу тизим орқали биз истеъдодли, ўзига хос маҳоратга эга ёшларимиз номи билан танишмоқдамиз.

        Хабрингиз бор, август ойи “Беш ташаббус олимпиадаси”га ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида "Тарғибот ойлиги" деб эълон қилинган.

        Бу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни кенгроқ ушбу беллашувларга жалб этиш, улар орасидан энг иқтидорли ва маҳорат эгасини танлаб олишдан иборатдир. 

     Чунки мусобақа тартиб-қоидаларига ва Низомига кўра, “Беш ташаббус олимпиадаси” беллашувларида ғолиб бўлган ёшлар вакилига бир қатор имтиёзлар берилади ва энг асосийси, бу имтиёзлардан бошқа маҳалла ёшлари ҳам фойдаланишади. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт ривожига асосий омил бўлиб хизмат қилувчи тизим ҳисобланади.

        Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунда тарғибот ойлиги доирасида маҳалла ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов саъй-ҳаракати билан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ёшлар етакчиси тарғибот ишларини маҳалладаги аҳоли ва ёшлар гавжум жойлардан тортиб энг чекка ҳудуддаги хонадонларда ҳам олиб бормоқда. Ёшлар етакчиси маҳалла ёшларини олимпиаданинг иккинчи мавсумида барча йўналишларда фаъол қатнашиб Республика босқичигача чиқиб, чемпионликни қўлга киритишга чорламоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram