Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБГА 500 ДОНА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

×

 2022-08-20 16:43:15    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Китоб билимлар хазинаси, маънавият асосидир. Зотан, энг яхши ва мақбул совға инсон учун китобдир.

 Жамиятимизда китобхонликни тарғиб қилиш ва айниқса, бунга ёшларни жалб этиш энг асосий масалалардан биридир. Шунинг учун, ҳудудларда китобхонликни тарғиб этишга йўналтирилган тадбирлар ўтказилиши анъанага айланиб қолган.

 Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини раиси Валижон Эргашев  ва маҳалланинг ёшлар етакчиси Муҳиб Аъзамжонов ташаббуслари билан маҳалладаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабига 500 дона китоблар тақдим этилди.

Асосан бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўпламини мактаб директори Амиржон Темиров қабул қилиб олиб, ташаббускорларга мактаб маъмуриятиниг миннатдорчилигини билдирди.

- Аслида, совғанинг эскиси ё янгиси бўлмайди, айниқса, китобни. Ишончим комилки, бизга тақдим этилган китоблардан мактабимиз ўқувчилари кенг фойдаланишади. Ташаббускорларга раҳмат, - дейди мактаб директори.

        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram