Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДАГИ ФАЪОЛИЯТИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?

×

 2022-08-19 10:30:34    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий иш ўринлари яратиш, уларни ишлаб чиқаришга жалб этган ҳолда ҳудуд ишлаб чиқариш салоҳиятини янада кўтариш мақсадида ташкил этилаётган кичик саноат зоналари фаъолияти қай даражада эканлиги туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ишчи гуруҳ 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалласида ташкил этилган кичик саноат зонасида бўлдилар ва бевосита ҳар бир лойиҳа билан танишиб, тадбиркорлар билан учрашдилар.

Соҳибкор маҳалласидаги кичик саноат зонасида 11 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунда фақат иккита лойиҳа ишга туширилгани маълум бўлди.

Маълумот учун: жами 11 лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард 770 миллион сўм бўлиб, бундан тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан жами 1 миллиард 520 миллион сўм ва банк кредити ҳисобидан 1 миллиард 250 миллион сўм маблағ йўналтирилиши лозим эди. Жами 11 та лойиҳага 30,5 сохтих ер майдони ажратиб берилган.

Ўрганиш давомида лойиҳаларнинг кечиктириш сабаблари ўрганилди ва агар бир ҳафта муддатда лойиҳалар тўлиқ ишга туширилмаса, тадбиркорларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш белгилаб олинди.

Коммуникация тармоқлари – электр энергияси таъминотида муаммо йўқ. Электр линиялари тортилиб, кичк саноат зонасига трансформатор етказиб берилган ва агар лойиҳалар тўлиқ ишга тушса, кичик саноат зонаси ҳудуди тўлиқ асфальтлаштирилиб, ичимлик суви ҳам етказиб берилади.

Умид қиламизки, барча тадбиркорларимиз яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланиб, самарали фаъолият туфайли муносиб даромад олиш ва сармоясини эзгу мақсадларга сарфланишига муваффақ бўладилар.

        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram