Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВОБОД ОБОД БЎЛМОҚДА

×

 2022-08-16 10:11:16    53

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, Сўх туманида айни кунда кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Айниқса, ҳудудларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг босқичма босқич бартараф этилиши фуқароларимизнинг хурсандчилиги ва мамнунлигига сабаб бўлаётир.

        Навобод маҳалласида ҳам инвестиицон дастур асосида ички кўчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилди. 500 метр масофада маҳалланинг "Роҳат" ва "Хирмонтеппа" кўчларида бетонлаштириш ишлари олиб борилиб, мазкур ишларга салкам 300 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

        Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур маҳаллада бўлиб, аҳоли билан учрашди ва маҳалла аҳли ҳам ушбу эзгу амалларга нисбатан ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.

        - Ёшим 81 да. Бундай обод ва озод замонни биз кўрмадик, бироқ, бахтли қарилик гаштини сурмоқдамиз. Давлатимиз раҳбарига раҳмат, биз учун мана шундай эътибор бериб, йўлларимизни текис ва равон қилиб таъмирлаб беряпти, тоза ичимлик сувини хоанадонимизгача тортиб олиб келтириб беряпти. Муаммолар аста секинлик билан ҳал бўляпти. Буларга шукр қилиб, хайрихоҳ бўлиб яшаш керак, - дейди ёши саксондан ошган отахон Фозил-ота Умаров.

        Туман ҳокими иштирокида мазкур кўчада тантанали тадбир бўлиб ўтди. Истиқлол шукронаси учун маҳалла аёллари чалпак пиширишди, болажонларга чалпакдан улашилди, янги бетонлаштирилган кўчада байрам ташкил этилиб, бетонлаштириш ишларида ҳисса қўшган тадбиркор - "Каъбатуллоҳ" хусусий фирмаси раҳбари Нодиржон Ботировга эсдалик совға ва ташаккурнома тақдим этилди.

        Ҳа, истиқлолимизнинг шонли 31-йиллик тўйи арафасида туманимиз узра ҳар куни мана шундай тадбирлар, хурсандчилик тантаналари ўтказилмоқда. Олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, халқимиз энг улуғ ва энг азиз байрамимизни мана шундай ҳаловат ва шодиёналар билан кутиб олишаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram