Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БЕШ НАФАР КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ФУҚАРОРЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ “СУННАТ ТЎЙИ” ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-16 10:06:43    63

PDF юклаш
Чоп этиш


     Кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам қўлини чўзиш ва уларга нисбатан самимийлик билан амалий кумак бериш бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳмиятлдир. Бундай эзгу амаллар ва хайрли ишлар одамлар орасидаги ўзаро меҳр-муҳаббат ва бирдамликни янада мустаҳкамлайди.

        Туман мактабгача таълим бўлими томонидан олиб борилаётган мана шундай эзгу амаллар анъанага айланиб қолган ва куни кеча бўлим мутасаддилари яна бир хайрли ишга қўл ўришди. Шарқобод, Янгиариқ, Тул, Офтобру, Ғазнов ва Ҳазрати Али маҳаллаларидаги мактабгача таълим муассасаларида тарбия олаётган 5 нафар болажонларнинг “Суннат тўйи” ўтказилди.

     Мазкур хайрия тадбири “Соҳил” дам олиш масканида бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган Республика бош прокуратураси, Фарғона вилоят прокуратураси, Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари барча болажонлар ва уларнинг ота-оналарини бу шодиёна билан табриклаб, уларга омад ва муваффақият тиладилар. Мана шундай хайрли ва эзгу амаллар барқарорлиги жамиятда аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этган меҳмонлар болажонларга қимматбаҳо совғалар тақдим этдилар.

        Туман мактабгача таълим бўлими мудири Гулноза Усмонованинг сўзларига кўра, “Суннат тўйи”ни ташкил этиш ва ўтказилишида туман сектор раҳбарлари ва саховатпеша ҳомийлар яқиндан ёрдам бердилар.

        Тадбир вилоятдан келган санъат усталари ва туман маданият маркази санъаткорларининг кўй-қўшиқлари ва иштирокчиларнинг рақслари билан янада файзли ўтди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram