Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОНАДОН САРИШТА БЎЛСА, ВАТАН ОБОД БЎЛАДИ

×

 2022-08-15 19:26:38    73

PDF юклаш
Чоп этиш


     Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туманимиз ҳудудида охирги икки йил давомида кенг кўлали қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ўзига хос чиройга эга бўлган Сўх кундан кунга янада чирой очиб бормоқда. Қилинаётган барча ишларнинг замирида эса, инсон манфаати мужассам.

        Хабарингиз бор, аҳолини янги ва замонавий уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида туманнинг учта ҳудудида – Чашма, Навобод ва Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, айни кунда Навобод ва Девайрон маҳалаллардаги иншоотларнинг фойдаланишга топшириш бўйича тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Чашма маҳалласидаги уйларда эса, фуқароларимиз аллақачон истиқомат қилишмоқда.

        Истиқлолнинг 31-йиллик тўйи арафасида Девайрон маҳалласидаги уйларни фойдаланишга, яъни ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳаллада бўлиб, бу бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Уйларни фойдаланишга топширилиши кечикаётганлиги боис, мурожаатлар сони ҳам кўпайган. Шу боис, туман ҳокими уй-жойлар ҳудудида барча мутасаддилар билан учрашиб, бу бўйича қаттиқ топшириқ берди.

        Уйлар ҳудудида ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича бугун туман ҳокими ташаббуси билан ҳашар ташкил этилди. Ҳашарда маҳалла аҳли, туман ободонлаштириш бошқармаси барча ишчи-ходимлари фаоллик кўрсатиб, иштирок этдилар.

        Маҳаллада фаъолият олиб бораётган тадбиркорлар кўмагида махсус техникалар жалб этилиб, уйлар саҳни тартибга келтирилди. Туман ҳокими бошчилигида уйлар ҳовлисига арча кўчатлари ўтқазилди.

       Ҳашарчиларга маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари томонидан бир пиёла чой ташкил этилди. 

        Дарҳақиқат, қилинаётган барча эзгу амаллар бизнинг манфаатимиз учун қилинаётганини ҳаммамиз биламиз. Шунинг учун, биз ҳам бўлаётган ўзгаришларга хайрихоҳ бўлган ҳолда томошабин эмас, балки бевосита иштирокчи бўлсаккина, кўзланган мақсад ва орзуларимизга албатта етамиз.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram