Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗДА ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 31-ЙИЛЛИК ТЎЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ҚАНДАЙ КЕЧМОҚДА?

×

 2022-08-15 19:22:02    63

PDF юклаш
Чоп этиш


        Бугун туман маданият марказида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг туман корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари етакчилари ва ҳудудларда фаъолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур учрашувда туман ҳадудларида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, ушбу ишлар жараёнига танқидий баҳо берилди.

        Туман ҳокими учрашув аввалида туман ҳудудидаги амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, бўлаётган янгиланиш ва барча ўзгаришлар бевосита давлатимиз раҳбари эътибори туфайли бўлаётганини таъкидлаб, афсўски, баъзи ҳудуд ва маҳаллаларда бундай эътиборга етарли даражада ижобий жавоб бўлмаётганлигини қайд этди.

        Буни маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида кўриш мумкин. Туманнинг Чашма маҳалласидан то Ғазонвгача бугун кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти, бироқ, биз - баъзи фуқаролар бундай масалага афсўски, панжа ортидан қарамоқдамиз. Маҳалла раислари томонидан ҳудудни ободонлаштириш бўйича етарли даражада тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмаяпти. Шунинг учун, баъзи маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари анча оқсамоқда.

        Яшаётган масканларимиз, уй-хонадон ва маконларимизни тозалаш, ҳудуддаги ариқларни тартибга келтириш, кўчалардаги мавжуд кўчатлар ва дарахтларни оқлаш, деворларни таъмирлашга оид топшириқлар берилган, бироқ бундай амаллар баъзи бир маҳалларада умуман бошланмаган, бошланган маҳаллаларда эса, ишлар сифати анча паст. 

        Айниқса, ушбу кунларда, яъни истиқлолимизнинг тўйи арафасида бундай масъулиятсизлик ва хизмат вазифасига панжа ортидан қараш кечирилмайди. Энг улуғ ва энг азиз бўлган байрамимизни кўтаринкилик ва катта шодиёна билан истиқбол олишимиз шарт. Туман ҳокими барча маҳалла раисларига бу бўйича қаттиқ топшириқ берди. Масъулиятсизликка йўл қўйган раисларга нисбатан қонуний чоралар кўриш белгиланганлиги қайд этиб ўтилди.

        Учрашув жараёнида ҳудудлардаги ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари баробарида жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши кураш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қратиш лозимлиги қайд этилди. Мазкур йўналишда ҳудуд профилактика инспекторлари масъулиятин ошириш ва ишларни етарли даражада олиб боришда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

        Электр энергияси, газ, ичимлик суви таъминоти, маҳалаллардаги ички йўллар ҳолати, бошқа муаммолар ҳақида гапириб, туман ҳокими мазкур тизим раҳбарлари маълумотини тинглади ва ишларни яхши йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди. Учрашув давомида маҳалла раислари ҳам ўз саволлари билан мурожаат этишди ва ушбу мурожаатларга нисбатан муносабат билдирилди.

        Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам мазкур учрашувда туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликалрга қарши кураш маслаларига алоҳида тўхталди. Қилинаётган барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, туман миқёсида жиноятчиликнинг ортиб бориши ҳам таҳлил этилди. Бунда барча профилактика инспекторлари ҳушёрлик ва огоҳликни оширишлари лозимлиги қайд этилди. Жиноятчиликни олдини олишда мустаҳкам ҳамкорлик асосий омил эканлиги қайд этилди.

        Айтиш лозимки, Ватанимиз равнақи ва гуллаб-яшнаши, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда Сўхлик фуқаролар ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишмоқда. Куни кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган тантанада Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғайратжон Нематов ва Сўх туман бош имом-хатиби Воҳидхон Камоловлар миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссалари учун  “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Туман ҳокими ҳам ўз навбатида мукофотланганларни самимий қутлади.

        Дарҳақиқат, энг улуғ ва энг азиз бўлган Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйини катта шодиёна ва кўтаринкилик билан истиқбол олишимиз лозим. Бунда барча соҳадаги раҳбарлар масъулият кўрсатишлари ва албатта, фуқароларимизни хайрли ва эзгу амаллар сари етаклаша олишлари лозим, Зотан, бирлик ва ҳамжиҳатликда гап кўп, ҳикмат бисёр.

        Агар биз биртану биржон бўлиб, ҳамжиҳатликда, ўзаро бирликда фаъолият олиб борсак, барча муваффақият ва зафарлар албатта, Сиз билан биз томон бўлади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram