Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ

×

 2022-08-13 14:44:50    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 2017 йил, 7 август, 5136-сонли фармони билан Республикамизда август ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Албатта, бу мазкур соҳада фаъолият олиб бораётган ва сидқидилдан меҳнат қилаётган ходимларга бўлган эътибор нишонасидир.

Айтиш лозимки, Ватанимизнинг обод бўлишида, унинг гуллаб-яшнашида Сиз фидоий касб эгаларининг ҳиссангиз беқиёс. Сизнинг бевосита саъй-ҳаракатингиз ва фидокорона меҳнатингиз туфайли Ватаннинг ҳар бир гўшаси ободликка юз тутмоқда. Бугун бизнинг туманимиз ҳам катта қурилиш майдонига айланиб қолган – бу ҳаракатлар замирида инсон ва унинг қадри, манфаати мужассамлиги ҳеч кимга сир эмас.

Амалга оширилаётган улкан ишлар ва бунёдкорлик жараёнларининг изчил олиб борилишида эса, бевосита давлатимиз раҳбарининг эътибори асосий омил бўлиб хизмат қилаётир. Зотан, ўтган икки йил давомида туманимизда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик амалга оширилди. Бунга биргина Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тарихий қарори ҳам исботлайди. Мазкур қарор доирасида туманимизда кенг кўламли, асрга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва бундай эзгу амаллар бугун ҳам ўзининг мантиқий давомини топмоқда.

Амалга оширилаётган бундай ишларда Сиз – азиз қурувчиларнинг ҳиссаларинг беқиёслигини яна бир карра таъкидламоқчиман.

Қурилиш соҳаси деганда, кўз ўнгимизда энг аввало чиройли ва муҳташам бинолар, янги ва замонавий  иншоотлар гавдаланади. Сўх туманида ҳам қўли гул усталар, маҳоратли қурувчиларнинг ўзига хос мактаби яратилган.

Мен бугун марҳум Мирзоқурбон Одилов, Маъруфжон Зиёдов, Абдуқодир Жумаев каби инсонларнинг номини фахр билан тилга оламан. Чунки бу фидоий инсонлар Сўхнинг ободлиги йўлида астойдил меҳнат қилишган. Улар бошланган эзгу ишларни бугун уларнинг шогирдлари ва фарзандалри давом эттиришмоқда. Ишончим комилки, туманимиз келгусида ушбу фидоий инсонларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли энг обод ва чиройли туманга айланади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни бугунги касб байрамингиз билан самимий қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, омад ва бахт тилайман. Ватан равнақи ва ободлиги йўлида Сизларга янги куч ва ғайрат тилайман. Касб байрамингиз яна бир карра муборак бўлсин!

С. С. Сайидмусаев - Сўх тумани ҳокими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram