Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР

×

 2022-08-13 14:42:40    113

PDF юклаш
Чоп этиш


Нуроний отахонларимиз, мўнис онахонларимиз борки, оилалар мустаҳкам, ҳар бир ишимизда унум ва барака бор. Уларнинг дуолари ила ҳаёт фаровон, Ватан гуллаб-яшнайди.

Орамизда шундай инсонлар борки, уларга нисбатан меҳр бериш ва улар ҳолидан хабар олиш бизнинг инсоний бурчимиздир. Уалар бизнинг отахонлар, мўнис ва меҳрибон онажонларимиздир.

Тул маҳалласида яшовчи нуроний онахон Иноятхон Деҳқонова бу йили табаррук 90-ёшини қарши олади. 7 нафар фарзанднинг онаси бўлган бу онахон қишлоқ хўжалиги соҳасида фаъолият олиб борган. Моҳир пиллакор сифатида танишади маҳалладошлар онахонни.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳаллада бўлиб, онахон билан учрашди ва самимий сўҳбат чоғида бугунги дориломон кунларга етгунча қанча азоб ва машаққатлар чекилгани ҳақида Иноятхон-момо меҳмонларга ҳаётий воқеалар мисолида айтиб бердилар.

- Бугунги кунларни ота-бобларимиз орзу қилиб яшаб ўтишди. Мана шундай замон ва фаровон ҳаётнинг келиши шахсан мени тушимга ҳам кирмаган. Бундай давру даврон ва истиқлол берган неъмат - озодлик ва ободликга фақат шукр қилиб, шукроналик билан умргузаронлик қилиш лозим, - дея таъкидладилар онахон.

Ҳа, бу дориломон кунлар ота-боболаримиз, аждодларимизнинг орзуси эди. Биз - бугунги кун одамлари ҳаётимизнинг ҳар бир они ва лаҳзаларига шукр қилиб, Ватанимиз ободлиги ва ҳаёт фаровонлигига астойдил ҳаракат қилишимиз ва интилмоғимиз лозим. Шундагина қалбимиз тубидаги энг эзгу ва гўзал орзуларимизга албатта етамиз!

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram