Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-08-11 08:51:50    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги 59-сессияси ўтказилди.

       Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди ва уни олиб борди.

    Сессия кун тартибига иккита масала қўйилди:

     1. Ўзбекистон Республикаси Президентини 2022 йил 18 июль куни ўтказган видеоселекторида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, озиқ-овқат захирасини яратиш ва бозорларда нарх-наволарни барқарорлигини таъминлаш борасида берган топшириқларини тумандаги ижроси юзасидан иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Собир Зайлидиновнинг ахбороти.

     2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-ноябрдаги 709-сонли қарорининг 2-банди талаблари асосида туманда захирага олиниши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳани тасдиқлаш юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг ахбороти.

   Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбар ва масъулларнинг ахборотлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram