Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бугун Сўх туманида ҳам олий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари бўлиб ўтди

×

 2022-08-08 16:01:05    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Сўх туманида ҳам олий таълим муассасаларига кириш учун тест имтиҳонлари топшириш жараёнлари бўлиб ўтди

            Бугун, 8 август Республикамизда олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари жараёнлари бўлиб ўтди. Аллақачон Сўх туманида ҳам ушбу жараёнларнинг биринчи босқичи ўтказилди. Олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар эрта саҳардан туман марказий майдони томон отланишди. 8 августдан бошлаб мазкур спорт мажмуасида беш кун давомида икки сменада тест синовлари жараёнлари бўлиб ўтади.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, уч йилдан буён Сўхлик битирувчи талабалар ва бўлажак олий мактаб студентлари тест синовларини бевосита туманнинг ўзида топшираётир. Бу Сўхлик ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилган чексиз имкониятдир.

         Ҳар бир абитуриент дастлабки назоратдан ўтиб, ўзларига белгиланган жойга келиб, тест варақаларини олишди. Соат 715 да бошланган имтиҳон жараёни албатта бўлажак студентлар ҳаётида энг ҳаяжонли дамлар ҳисобланади. Мазкур синовдан муваффақиятли ўтган ҳар бир абитуриент албатта, олий таълим мактаби талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлади.

         Эслатиб ўтамиз, бу йили ҳам Сўх тумани битирувчиларига 500 та квота ажратилган ва жами бўлиб, тумандан 3 196  нафар битирувчилар ҳужжат топшишган.

         Барча абитуриентларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати