Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Жиноятчиликга қарши курашнинг асосий омили – мустаҳкам ҳамкорликдир

×

 2022-07-29 16:45:11    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноятчиликга қарши курашнинг асосий омили – мустаҳкам ҳамкорликдир

         Сўх тумани маданият маркази мажлислар залида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

         Йиғилишда, Кенгашнинг 2022 иилнинг 2-ярмига мўлжалланган иш режасининг I-бандига мувофик, 2022 йилнинг ўтган 6 ой давомида туманда умумий жиноятчилнк ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни фош этиш, тезкор- қидирув фаолияти, жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва ҳал этиш, шунингдек, диний экстремизм ва терроризм билан билан боғлик жиноятларга қарши курашга қаратилган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда бу борадаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик тузилмалари ҳамкорлиги аҳволини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

         Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевлар иштирок этдилар.       

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев тадбирда сўз олиб, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ҳуқубузарликлар ва жиноятчиликка қарши кураш, жиноятни содир этишдан олдин уни олдини олиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган ишларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

         Тадбирда сўз олган туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстов туманда 6 ой давомида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг амалга оширилган ишлари хусусида тўхталиб ўтди. Олимжон Дўстов туманда жиноятчиликка қарши кураш ҳолати, уни олдини олишга қаратилган амалий ишлар самарадорлиги ҳақида маълумотлар берди.

         Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, туманда жиноятчилик сони кескин даражада ошган. Бу бўйича айниқса, “қизил ҳудуд”га тушиб қолган маҳаллалар мутасаддилари билан ўтказилган муҳокамаларда ҳудудларда ишлаш тизимини мутлақо янгилаш, ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

         Таъкидландики, Кенгаш йиғилишларига Департаментнинг туман бўлими, МИБ туман бўлими, туман ИИБ бўлими, унинг соҳавий ўринбосарлари, ИИБ ҲПБ бошлиги, ТГ катта терговчиси, ЙҲХГ катта инспектори, ЖКБ бошлиги ва профилактика инспекторлари, ёшлар агентлиги, туман ҳокими ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ҳамда тиббиёт бирлашмаси раҳбари пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари лозим.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати