Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бола ҳуқуқларининг кафолатлари

×

 2022-06-28 18:00:43    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Бола ҳуқуқларининг кафолатлари

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96, 100-моддаларида, ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция асосида ишлаб чиқилган қонун ҳужжатларида вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган.

 Болалар соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишида ота-оналар масъул эканлигига ва улар ўзларининг вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларини ижтимоий таъминлашга мажбур эканлигига, ушбу мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент фақат суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи чиқариш орқали ундирилади.

Алимент тўлаш билан боғлиқ бўлган низоларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш болалар манфаатлари ҳимоясининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, вояга етмаган, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар таъминоти учун алимент тарафларнинг келишувига кўра ихтиёрий тартибда, шунингдек, суд тартибида ундирилади.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда, шунингдек, алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилмаган ҳолларда, вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан алимент ундириш ҳақидаги даъво билан вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлган бола мурожаат қилишга ҳақли. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она) ва бола алоҳида яшаган ҳолларда, вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлган бола ота ёки онасига ёхуд ота-онасининг ҳар икковига нисбатан даъво тақдим қилиши ҳуқуқига эга.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент васийлик ва ҳомийлик органлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган етим болалар ва болалар учун муассасалар, шунингдек, прокурор даъвосига кўра, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилади.

Оила кодексининг 81-моддаси 2-қисмига кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Оила кодексининг 100-моддасида ота-онанинг вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаши белгиланган бўлиб, бунда судлар қонун талабига кўра, вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатли ёки лаёқатсизлиги ҳамда моддий ёрдамга муҳтож ёки муҳтож эмаслигини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Судга мурожаат қилган тараф вояга етган боланинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида далил сифатида ногиронлик ҳақида ТМЭК ёки бошқа ваколатли орган хулосаси, моддий аҳволи тўғрисида маълумот ва ҳ.к. тақдим этиши лозим.

Судлар алимент ундиришда боланинг меҳнатга лаёқатлилигини йўқотилганлик даражаси ва унинг ҳақиқатдан ёрдамга муҳтож эканлигини, тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини эътиборга олади.

Боланинг таъминоти учун қўшимча харажатларни ундириш масаласини ҳал этишда, судлар Оила кодексининг 103-моддасида қайд этилган қўшимча харажат қандай фавқулодда ҳолатлар (болаларнинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар)да келиб чиққанлигини ҳамда бу бола таъминоти учун зарурлигини кўрсатиши ва уларнинг оилавий ва (ёки) моддий аҳволини ҳисобга олиб, қисман пул билан тўланадиган қўшимча харажатларнинг қатъий миқдорини аиқлайди.

Судларга тушунтирилсинки, алимент ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати ижроси жараёнида алимент бўйича қарз вужудга келиши сабабли неустойка миқдорини ҳисоблаш ва ундириш давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади. Алимент тўлаш тўғрисида келишув бажарилмаган, алимент бўйича қарз вужудга келган тақдирда эса, алимент ундирувчи банк фоизларини ундириш юзасидан судга даъво билан мурожаат этишга ҳақли.

 

                        Ш.Абдуллаев - Фуқаролик ишлари бўйича

 

                                                           Сўх туман суди раиси