Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ХАЙР, АЗИЗ МАКТАБИМ!"

×

 2022-05-25 18:51:28    68

PDF юклаш
Чоп этиш


"ХАЙР, АЗИЗ МАКТАБИМ!"

         "Сўнгги қўнғироқ". Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, бугун Сўх туманининг барча умумтаълим мактабларида 2021-2022 ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Барча 11-синф битирувчиларига нурли келажак сари сўнгги қўнғироқ садолари остида йўлланма берилди.

         Туман таълим муассасаларида бўлиб ўтган тадбирларда барча битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг йўллаган табриги ва мурожаатлари ўқиб эшиттирилди.

         Қалъача маҳалласининг 3-сонли ИДУМдаги ташкил этилган тадбирда қатнашиб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча битирувчилар ва мактаб жамоасини ушбу унутилмас кун билан табриклади. Барча битирувчи ўғил-қизларга келажакда жамиятда ўз ўринларини топишлари ва Ватаннинг содиқ фарзандлари бўлиб етишлари учун яхши ният ва тилаклар билдирилди.

         Тадбир давомида ўқув йилида фаол бўлган ва намуна кўрсатган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

         Тадбирдан сўнг туман ҳокими битирувчи ўғил-қизлар билан сўҳбатлашди ва уларнинг қизиқишлари билан қизиқди.

         Маълумот ўрнида: Сўх туманида 2021-2022 ўқув йилида жами бўлиб 2405 нафар битирувчилар таҳсил олишди, улардан 1491 нафарини  9-синф (732 ўғил ва 759 нафари қиз) ва 913 нафарини 11-синф (390  ўғил ва 523  нафари қиз) ўқувчилари ташкил этади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати