Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Яқин кунларда Жавпая массивига суғориш суви чиқариш ишлари охирига етади

×

 2022-04-29 16:37:19    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Яқин кунларда Жавпая массивига суғориш суви чиқариш ишлари охирига етади

         Айтиш лозимки, бугун туманимизнинг Қалъача маҳалласидаги Жавпая массиви туманнинг ташриф қоғозига айланиб қолди. Чунки бу ҳудудда аҳоли манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ишлар барчанинг диққат марказида бўлиб турибти.

         Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси ва бевосита кумаги билан барпо этилаётган иссиқхоналар фуқароларимизга тарқатиб берилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ўзининг даромад манбаига эга бўлаётган Сўхликлар фойда олиш ва манфаатга эга бўлиш йўлида астойдил ҳаракат қилишаётир.

         Ўзлаштирилаётган очиқ майдондаги ерлар ҳам аҳолига тарқатиб берилади. “Бир ҳудуд, бир маҳсулот” тамойили қўл келиши мутахассислар томонидан аллақачон исботланган ҳақиқат эканлигига фуқароларимиз ҳам ишонишмоқда.

         Тарқатиладиган ер майдонларида наматак ўсимлиги етиштириш йўлга қўйилади. Мақсад - туман экспорт салоҳиятини кўтариш. Мутахассисларга кўра, Канада наматаги ўзининг ҳосилдорлиги ва жаҳон бозоридаги нархи билан бу ўсимликнинг бошқа турларидан тубдан фарқ қилар экан. Жавпая кенгликларига асосан шу турдаги наматак экилади.

         Томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйилиши тежамкор воситаларнинг ҳаётимизга кенроқ кириб бораётганидан далолат. Аслида 6 километр масофага “оби ҳаёт” тортиш ишлари учун салкам 22 миллирад сўм маблағ сарфланиши мутахассислар томонидан ҳисоблаб чиқилган.

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳар куни Жавпаяда. Ҳар куни изланишда бўлган одамларимиз манфаат сари интилишмоқда.

         Туман ҳокими ташаббуси билан барпо этилган боғнинг қатор ораларига бугун картошка, ловия, нўхат, ерёнғоқ, седана каби зироатлар экилди. Мутахассисларнинг фикрича бу зироатлар унча сув талаб этмайди экан. Шунингдек, экин майдонларига бошқа зироатлардан ошқовоқ, мош каби маҳсулотларни экиш ниятида фуқароларимиз меҳнат қилишаётир.

         Жавпаяда барака сари ҳаракат тобора авж олмоқда. Чунки “одамзодни ер боқади” деган сўзга ватандошларимиз ишонган ҳолда “даст ба кору дил ба ёр” дея меҳнат қилмоқдалар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати