Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУД ОБОДЛИГИГА ҲИССА ҚЎШАМИЗ

×

 2022-04-29 16:27:41    76

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲУДУД ОБОДЛИГИГА ҲИССА ҚЎШАМИЗ

         Республикамиз Ҳукумати ва бевосита давлатимиз раҳбари эътибори доирасида Сўх туманида кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Албатта, бўлаётган ҳар бир ўзгариш ва янгиланишлар Сўх тумани фуқаролари манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳмиятлидир Зотан, пойдевори қонун устуворлиги ва инсон қадри юксаклиги билан мустаҳкамланаётган юртимизда фуқаролар манфаати барча нарсадан устундир.

         Ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида туман секторлари раҳбарлари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ва айниқса, туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимларининг ободлик йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларини эътироф этиш лозим.

         Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов бошчилигида туман Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

         - Сўх туманини энг обод ва кўркам гўшага айлантиришдек эзгу ният билан маҳалламиз ҳудудида бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қилдик. Албатта, барча ишларнинг бошида туманимиз прокурори бизга хайрихоҳлик қилдилар. Ободонлаштириш мақсадида махсус техникаларнинг сафарбар этилиши прокуроримиз кўмагида амалга оширилди, - дейди Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Хуршед Ҳисенов.

         Болалар соғломлаштириш оромгоҳи қурилаётган ҳудудда барча куч ва воситаларни сафарбар этган ҳолда ободончилик ҳашари ташкил этилди. Чунки болаларимиз учун қурилаётган оромгоҳ ҳудуди ҳар доим тоза ва озода бўлиши лозим, чунки оромгоҳ ишга тушгандан сўнг бу ҳудудга одамларнинг оқими кўпайиши табиий ҳол.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати