Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-04-29 16:22:52    63

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

         Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 54-сессияси бўлиб ўтди.

         Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

         Сессияга раислик қилган туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев сессияни очиб, иштирокчиларга кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан маълумотлар берди.

         Сессия котибини сайлангандан сўнг иштирокчилар кун тартибидаги масалалар муҳокамасига киришдилар.

         Кун тартибидаги биринчи масала  - Вазирлар Маҳкамасининг 31 март 2022 йилдаги 145-сонли қарори асосида туманда ҳудудларидаги руйихати шакллантирилган аёллар ва хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киргизиш масаласи юзасидан оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи бўйича туман ҳокими ўринбосари Мадина Сафарова маълумот берди.

         Кун тартибига қўилган иккинчи масала - Жавпая массивидаги ўзлаштирилган ерлар ҳисобидан кооперация ташкил этиш тўғрисида туман “Ермулккадастр” вакили Ҳамидулло Раҳматуллаев сессия иштирокчиларга маълумот берди. Бугунги кунгача Жавпая массивида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, иссиқхоналарни фуқароларга бириктириш ва очиқ ер майдонидан ер ажратиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди. Бу масала бўйича депутатлар ҳам “Ермулккадстр” вакилидан ўз саволларига жавоблар олишди.

         Сессия кун тартибига киритилган навбатдаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048 сонли қарорини ижросини  таъминлаш мақсадида 2022 йилда Сўх тумани Қалъача ва Чашма маҳалла фуқаролар йиғинлари ички кўчаларни ҳамда Фарғона вилоят “Минтақавий йўлларга буюртмачи” ташкилоти захира маблағидан тумандаги кўчаларни таъмирлаш таклифи тўғрисида сессия иштирокчиларига туман ободонлаштириш бошқармаси бош муҳандиси Ҳабибулло Мусоев маълумот берди.

         Туманнинг баъзи ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги 4798-сонли қарори асосида ички кўчаларни таъмирлаш ишларига масъулиятсизлик билан қаралганлиги, аксарият маҳаллаларда йўлларни таъмирлаш ишларига бепарволик қилинганлиги юзасидан депутатлар танқидий фикрлар билдирдилар.

         Туман ҳокими таклифи билан мана шундай қолиб кетган ишларнинг сарҳисоб қилиниши ва жорий йилда таъмирланмасдан қолиб кетган йўллар таъмирланиши ва бунинг учун туман ҳокими ташаббуси билан маблағ йўналтирилиши депутатлар томонидан маъқулланди.

         Сессия кун тартибга қўйилган масалалар бўйича иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 54-сессиясига якун ясалди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати