Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИГА ЗАМОНАВИЙ КОМПЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ ВА ЯНГИ АДАБИЁТЛАР ТЎҲФА ЭТИЛДИ

×

 2022-04-27 11:20:23    89

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУМАН АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИГА ЗАМОНАВИЙ КОМПЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ ВА ЯНГИ АДАБИЁТЛАР ТЎҲФА ЭТИЛДИ

         Ёшлар ва аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб этиш бўйича Сўх тумани Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилиши соҳадаги ислоҳотларни амалдаги ижросини таъминлашда жуда муҳим аҳамиятга эга.

         Туман Ахборот-кутубхона директори Зафаржон Ғаниевнинг сўзларига кўра, айни кунда мазкур муассасада 14 нафар мутахассислар фаолият олиб боришади. Туман зиё масканининг умумий фонди 23 023 донани ташкил этади.

         - Китобхона фондини янги бадиий адабиётлар билан бойитиш мақсадида марказимизга 2 000 дона янги китоблар берилди. Ҳудудлардаги 18 та қўшма кутубхона бўлимларда ҳам китобхонликни тарғиб этиш учун барча шароитлар яратилган. Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман ҳокими томонидан марказимиз захираси яна 200 дона янги адабиётлар билан таъминланди, - дейди Зафаржон Ғаниев.

         Айтиш лозимки, туман АКМ техник салоҳиятини кўтариш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам Республика Миллий кутубхонаси раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

         Туман касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган тадбирда АКМ мутасаддиларига “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонаси томонидан юборилган 5 дона замонавий компьютер жамланмаси ва 150 дона янги адабиётлар тантанали тарзда топширилди.

         Мазкур арзирли ва қимматбаҳо совғалар бевосита Республика Миллий кутубхонаси раҳбари Тешабоева Умида Аламжоновна томонидан Сўх туманига тақдим этилганлигини таъкидлаган ёшлар масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Илҳомжон Абдумажидов мазкур совғаларни ўз эгаларига тақдим этди. Тадбирда иштирок этган туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов ҳам туман зиё тарқатувчиларини самимий табриклаб, янги адабиётларни АКМ мутахассисларига тақдим этди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати