Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР

×

 2022-04-27 10:14:03    66

PDF юклаш
Чоп этиш


ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР

         Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилиниб, Сўх туманидаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ушбу лавозимга номзодлар очиқ танлов асосида саралаб олинди.

         Айни кунда туман ҳокимлигида хотин-қизлар фаоли лавозимига саралаб олган ва тайинанганларни касбий маҳорати ва малкасини ошириш, номзодларни билим ва кўникмаларини кенгайтириш, келгусида улар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида икки кунлик ўқув семинари ташкил этилиб ўтказилмоқда.

         Ўқув-семинарнинг иккинчи кунида туман адлия ва ички ишлар бўлими вакиллари томонидан танланган ва долзарб бўлган мавзулар юзасидан машғулотлар ўтказилиб, мавзулар бўйича тўлиқ ва атрофлича маълумотлар етказилди.

         Туман ички ишлар бўлими ХПБ ХКМБ катта инспектори, подполковник Шаҳноза Шодмонованинг сўзларига кўра, хотин-қизлар фаолиятида ҳуқуқий билим ва кўникмалар мажмуи алоҳида ўрин тутади.

         Мутахассислар томонидан бугунги тадбирда “Зўравонликдан жабрланганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликнинг олдини олиш”, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритиш ва дафтардан чиқариш тартиблари” мавзулари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати