Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИЛАНАЁТГАН БЕПОЁН КЕНГЛИКЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН

×

 2022-04-27 10:05:29    104

PDF юклаш
Чоп этиш


ЯНГИЛАНАЁТГАН БЕПОЁН КЕНГЛИКЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН

         Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида вилоят ҳокими ўринбосари Ж. М. Ҳатамов бошчилигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

         Хабарингиз бор, 1-сектор биносида Жаяпаяда олиб борилаётган ишлар юзасидан ташкил этилган йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Ж. М. Ҳатамов томонидан мазкур ҳудудда амалга оширилаётган ишларга танқидий нуқтаи назардан баҳо берилиб, ишларни тизимли этиб йўлга қўйиш ва иссиқхоналарни намунали этиб ташкил этиш бўйича штаб ташкил этилган эди.

         Айни кунда Жавпая массивида берилган кўрсатма ва топшириқлар асосида ишларни йўлга қўйиш мақсадида тумандаги корхона-ташкилот ва муассасалар вакиллари тоомнидан амалий ишлар ташкил этилди.

         Массивда бўлган Ж. М. Ҳатамов туман ҳокими биринчи ўринбосари И. Тожибоев билан биргаликда амалга оширилаётган ишларни бевосита кўздан кечирди.

         Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, йўлсозлик идораси, тумандаги тижорат банклари, туман ирригация тизими ходимлари, фавқулодда вазиятлар бўлими, бевосита кўрсатма олган барча ташкилот ва идоралар вакиллари зиммаларига юкланган вазифаларни бажаришга киришган.

         Таъминточи корхоналар вакиллари билан учрашган вилоят ҳокими ўринбосари ишларни жадаллик билан олиб бориш, аниқ калькуляция асосида иссиқхоналарни қуриб бериш бўйича ўзининг керакли тавсия ва таклифларини берди.

         Жавпаядаги ташна ерларга "оби ҳаёт" чиқариш мақсадида ҳам аниқ режа асосида ишлар олиб бориляпти. Жамшид Ҳатамов мутасаддилар билан сув тақсимлаш нуқтасида бўлди ва бу бўйича мутахассислар билан сўҳбатлашиб, маълумотлар олди. Асосий мақсад бугун иссиқхоналарга сув етказиб бериш масаласи эканлиги қайд этилди. Бугунги кунда иссиқхона эгаларига туман ободонлаштириш идораси томонидан махсус техникалар орқали сув етказиб бериляпти.

         Қуриб битказилган иссиқхоналарга кучатлар етказиб бериш, иссиқхоналарни махсус полиэтилен плёнкалар ва тўрли сеткалар билан ўраш масаласи ҳам муҳокама этилди. Хуллас, айни кунда янгиланаётган ва янгиликка юз тутаётган Жавпая массивида иш қизғин - янги ҳаёт остонасига қадам ташлаш илдамлик билан амалга оширилаётир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати