Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АСОСИЙ МАҚСАД - ЮРТ ОБОДЛИГИ

×

 2022-04-27 09:56:21    87

PDF юклаш
Чоп этиш


АСОСИЙ МАҚСАД - ЮРТ ОБОДЛИГИ

         1-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ Соҳибкор маҳалласида жойлашган 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, туман корхона-ташкилот, муассаса ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, 1-сектор ҳудудидаги жоме масжидлар имом-хатиблари иштирок этишди.

         Йиғилиш Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ж. М. Ҳатамов бошчилигида ўтди. Вилоят ҳокими ўринбосари туманда амалга оширилаётган ободонгарчилик ва ердан самарали фойдаланиш ишлари, хусусан, Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида барпо этилаётган иссиқхоналарда ишлар суст кетаётганлигини танқид қилди.

         - Ернинг ҳар бир қаричи, олтинга тенг, ундан самарали фойдаланиш Сиз билан бизга боғлиқ. Жавпаяда ишлар ўта суст ташкил этилгани ва суст кетаётганлигини нима билан изоҳлаш мумкин? Ҳокимият томонидан аҳолини иш билан банд қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Салкам бир ой давомида вилоятимизнинг турли туман ва шаҳарларидан техникалар сафарбар этилиб, исиқхона жойи кавлаб, тайёрлаб берилди. 141 та иссиқхона фуқароларимизга тарқатиб берилиши керак эди, бироқ шу иш ҳам оқсаяпти. Мутасадди идоралар вакиллари, маҳалла раислари, имом-хатиблар, иссиқхона ишига бевосита боғлиқ бўлган фуқаролар, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари нимага тарғибот ишларини бу бўйича олиб боришмайди. Қилинаётган барча ишлар фуқаролар манфаатини кўзлаб қилинаётганини ҳамма билиши ва теран англаши керак, - деди Жамшид Ҳатамов ўз сўзида.

         Туман штабини Жавпая бўйича ташкил этиш ишлари йиғилишда кўриб чиқлди. Сўх туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан туман штаби аъзолари бўйича маълумот берилди. Ҳар бир раҳбар ва корхона ва ташкилот вакиллари ҳисобидан туман штаби таркиби тузилди.

         Айни кунда мазкур штаб туну кун иш олиб бормоқда ва Жавпая массивида умумий сафарбарлик асосида ишлар жараёни қизғин олиб бориляпти.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати