Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ – КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР!

×

 2022-04-23 17:35:52    83

PDF юклаш
Чоп этиш


“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ – КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР!

         Муҳтарам Юртбошимиз раислигида жорий йилнинг 19 апрель куни маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион АҚШ доллари ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши белгиланганлиги маълум қилиниб, ўз навбатида соҳа ходимлари учун солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномалар тартиби енгиллаштирилганлиги айтиб ўтилганлиги бежиз эмас. Бу айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йўналишида фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз учун айни муддаодир.

         Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги Фармонига мувофиқ ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман-шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилганлиги, афсуски, ушбу лавозимда иш юритиб келаётган айрим мутасаддиларнинг кундалик фаолиятлари талабга жавоб бермаётганлиги ўринли танқид остига олинди.

         Гарчи ҳоким ёрдамчилари томонидан орадан ўтган 3 ой давомида юртимиз бўйича 6 миллион 900 минг хонадон хатловдан ўтказилиб, 4 та тоифага ажратилган, хонадонларнинг 11 фоизи кам даромадли, 47 фоизи қўшимча даромадга эҳтиёжи борлиги аниқланган, 6 фоизи ижтимоий ҳимояга муҳтож, 36 фоизи ўзига тўқ оилалар сифатида рўйхатга олинган бўлса-да, бу борадаги ишларда ҳали ҳам сусткашликлар талайгина. Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тўғрисида қайта-қайта ғамхўрлик қилишга тўғри келяпти. Бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасида ҳам катта масъулият бор.

         Ошкора танқид руҳида ўтказилган видеоселектор йиғилишида фаолиятида ҳали ҳам аниқ натижа сезилмаётган маҳаллалар хусусида ҳам холисона сўз юритилди. Республикамиз бўйича жами 450 та МФЙда ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори эканлиги қайд этилди.

         Йиғилишда тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, бундай маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини босқичма-босқич ўқитиш, уларга касбий йўналишлар бериб бориш кераклиги таъкидланди.

         Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидланди. Ҳеч шубҳасиз, бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ўз фаолиятларига янгича ёндашган ҳолда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ҳамда ёшлар етакчиларига яқиндан ёрдам бериб фаолият олиб боришларига тўғри келади. Барча бўғинлардаги масъуллар “маҳаллабай” ишлаш тизими талабларидан келиб чиққан ҳолда фаолият олиб боришлари давр талабига айланган экан, мазкур йўналишда аниқ натижадорликка эришиш учун барча имкониятлардан унумли фойдаланиш талаб этилмоқда. Мазкур тизимни янги босқичга кўтариш борасидаги Президентимизнинг тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлари биз учун муҳим дастуриламал бўлиб қолади.

         МФЙларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари эндилликда ўз ишларига видеоселекторда илгари сурилган мақсад-вазифалардан келиб чиққан ҳолда ёндашишлари зарур. Зотан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “одамларни рози қилмаган, инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин йўқ”.

                  Фарруҳ Эназаров - Халқ депутатлари

                                               Фарғона вилояти Кенгаши депутати