Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҒАЗНОВЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-04-23 17:25:29    57

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУМАН ҲОКИМИ ҒАЗНОВЛИКЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

         1-сектор ҳудудидаги Ғазнов маҳалласида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг мазкур маҳалла аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди. Оичқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда маҳалла аҳли, ёшлар ва тегишли корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

         - Аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар талайгина, Ана ўша муаммо-қийинчиликларни биргаликда енгиш учун бизда имконият бор. Мана шу ҳар бир имкониятдан самарали фойдаланган ҳолда камчиликларни бартараф этишимиз, муаммолар ечимини топишимиз лозим, - деди туман ҳокими тадбир аввалида.

         Шунингдек, маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаолияти ҳам таҳлил этилди. Маҳалла мутасаддилари билан ҳамкорликдаги иш ва амалиёт барча муаммоларнинг ечимида омил бўлиши алоҳида қайд этилди.

         Ғазнов маҳалласи аҳолиси ҳам туман ҳокимига ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат этишди.

         Мурожаатларнинг асосини Жавпая массивидаги сув таъминоти муаммолари, маҳалла ички кўчаларидаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар, тунги ёритгичлар ўрнатиш масалалари, табиий газ муаммоси туфайли қиш мавсумига бугундан бошлаб арзон нархдаги Ўзбекистонда чиқарилаётган кўмир захирасини яратиб қўйиш масаласи, эски симёғочларни замонавий темир-бетон таянчлар билан алмаштириш, қишлоқ хўжалиги зироатларини озиқлантиришда лозим бўладиган минерал ўғитлар етказиб бериш, маҳаллада ёшлар ва болаларнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун шароитлар яратиб бериш, Президентимизнинг 20-сонли қарори асосида аҳолига ер майдонларини бериш жараёнидаги муаммолар, доимий иш жойи билан таъминлаш, маҳаллага тортилган газ қувурларини таъмирлаш масалалари ташкил этди.

         Муаммо ва камчиликларни тизимли ҳал этиш юзасидан тегишли идоралар раҳбарларига топшириқ ва вазифалар берилди. Қабулда моддий ёрдам сўраб мурожаат этган фуқарога жойида кумак берилди. Шунингдек, ички кўчаларни тунги ёритгичлар билан таъминлаш масаласи ҳам қисман ҳал этилди. Маҳаллага ободонлаштириш бошқармаси томонидан 5 дона тунги ёритгич етказиб берилди.

         Жавпая массивига суғориш суви тортилгунга қадар сув етказиб бериш учун махсус техникалар сафарбар этилганлиги қайд этилди. Туман ҳокими маҳалла аҳолисига Жавпая массивидан 50 сотихгача очиқ ер майдони олиш ва унинг истиқболлари ҳақида маълумотлар берди. Бу бўйича фуқароларни ер майдони олиш учун тарғибот ишларини кучайтириш ҳоким ёрдамчилари зиммасига юклатилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати