Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳудудларда “Беш муҳим ташаббус" олимпиадаси

×

 2022-04-23 13:45:59    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда “Беш муҳим ташаббус" олимпиадаси

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги "Маҳаллада ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туманида ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

         Бунга маҳаллаларда "Беш муҳим ташаббус" олимпиадаси доирасида спортнинг шашка тури бўйича ўтказилаётган мусобақаларни киритишимиз мумкин. Айтиш лозимки, ушбу мусобақалар маҳалалларнинг ёшлар етакчилари томонидан таўкил этилиб, ўтказилаётир.

         Айни кунда туманимизнинг учта ҳудудида - Гулистон, Қалъа ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу мусобақалар ўтказилганлиги ҳақида бизга хабар етказилди.

         Маҳаллалар ёшлар етакчилари - Меҳриддин Мухторов, Илҳомжон Муллоев ва Субҳонали Зайлобовларнинг маълумотига кўра, шашка мусобақалари ёшлар иштирокида бевосита ҳудуд таълим муассасаларида ўтказилиб, мазкур мусобақаларда ёшларнинг фаол иштироки таъминланди.

         Мусобақалар муросасиз, баҳсларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати