Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР

×

 2022-04-23 13:30:59    61

PDF юклаш
Чоп этиш


НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР

         Бугунги кунда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, тизим мутахассисларига методик ёрдам кўрсатиш, мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шакллари, ўқитишнинг замонавий илғор усулларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини таълимий-тарбиявий жараёнга жорий этиш, педагогларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш барчамизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.

         Сўх туманида ҳам болаларга сифатли таълим-тарбия бериш мақсадида Давлат мактабгача таълим ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам турли семинар ва тадбирлар ташкилланиб келмоқда.

         Жумладан, Сўх тумани халқ таълими бўлимида туман нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг тадбиркорлар ва тарбиячилари учун вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

         Семинарда мактабгача таълим бошқармасининг мутахассислар ўз билимлари билан ўртоқлашишди. Семинарда тумандаги мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорлик қилаётган тадбиркорлар иштирок этишди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати