Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ ЧЕГАРА БИЛМАЙДИ

×

 2022-04-23 13:27:24    74

PDF юклаш
Чоп этиш


САХОВАТ ЧЕГАРА БИЛМАЙДИ

         Саховат чегара билмайди. Айни кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож, ногиронлиги бор, кўп болали оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларга моддий кумак бериш, айниқса, рўзаи рамазон ойида, халқимизга хос фазилат ҳисобланади.

         Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Додохон Ҳасановнинг бизга билдиришича, маҳаллада саховатпеша инсонлар, ҳомийлар кўмагида ушбу хайрли ташаббуслар амалга оширилмоқда.

         - Икки кун давомида саховатпеша ҳомийлар ва қўли очиқ тадбиркорлар кумагида 35 нафар ижтимоий кумакка муҳтож ва кам таъминланган фуқаролар оилаларига ҳаёт учун зарур бўлган ун маҳсулотини манзилли етказиб бердик. Албатта, ушбу эзгу ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган ҳокимйларимизга чексиз миннатдорлик билдирамиз, - дейди маҳалла раиси Баҳодир Сафоев.

         Дарҳақиқат, саховат билан амалга оширилган ҳар бир ҳаракат жавобсиз қолмайди. Рамазон ойида мана шундай эзгу ташаббусларнинг амалий бўлиши ххалқимизнинг кўнгли ва қўли очиқлигининг далолатидир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати