Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИСЛОҲОТЛАР КЎЛАМИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

×

 2022-04-23 13:23:22    83

PDF юклаш
Чоп этиш


ИСЛОҲОТЛАР КЎЛАМИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

         Туман ҳокимлиги мажлислар залида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ж. М. Ҳатамов бошчилигида тумандаги корхона-ташкилот ва муассасалар, мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Сўх туманида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва унинг натижадорлиги таҳлил этилди.

         Вилоят ҳокими ўринбосари ва туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туманимизда Президентимизнинг 2020 йил 8 август кунидаги 4798-сонли қарори асосида Сўх туманида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борганлигини алоҳида таъкидлашди. Бироқ, ушбу қарор асосида олиб борилган ишлар тўлалигича охирига етказмаганлиги ҳам қайд этилди.

         Қалъча маҳалласидаги Жавпая массивида барпо этилаётган иссиқхоналар мажмуасидаги бугунги аҳвол, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, массивда электр энергияси ва сув таъминотидаги амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳам таҳлил этилди.

         Жавпая массивида ишлар кўламини янада кенгайтириш, таъминотчи корхоналар масъулиятини иссиқхона қурилиши ишларида янада кучайтириш, Республика "Агробанк" и томонидан берилган 700 000 000 сўм маблағнинг тўғри сарфланиши, баъзи иссиқхоналарда чала қолиб кетган ишларни охирига етказиш бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига қаттиқ топшириқлар берилди.

         - Республика ҳукумати ва бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътиборни ҳар бир Сўхлик фуқароларимиз ҳис этишлари ва сезишлари лозим. Ҳали Сўх туманида бундай хайрли ислоҳотлар кўлами кенгаяди ва бунинг барчаси фуқароларимиз, азиз халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг мана шу ислоҳотлар самарасидан баҳраманд бўлишлари учун амалга татбиқ этилади.

         Эслатиб ўтамиз, Республика "Агробанк" и томонидан 20 дона иссиқхона қуриш учун 700 миллион сўм маблағ ажратилган ва "Агробанк" нинг тумандаги бўлими бошлиғи маълумотига кўра, шу бугунгача 15 та иссиқхона тайёр ҳолатга келтирилган ва банк томонидан барпо этилган иссиқхоналар кам таъминланган фуқароларга бепул берилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати