Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛАР САХОВАТИ

×

 2022-04-23 13:19:30    88

PDF юклаш
Чоп этиш


ТАДБИРКОРЛАР САХОВАТИ

         Тул маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қаҳрамон Аҳмедовнинг бизга берган маълумотига кўра, айни кунда маҳалланинг саховатпеша тадбиркорлари томонидан ўзига хос хайрия акцияси ташкил этилмоқда.

         МАҲАЛЛАДА ЯШОВЧИ тадбиркор Осимжон Расулов томонидан кам таъминланган ва ижтимоий кумакка муҳтож фуқароларга 25 дона ўрдак етказиб берилди. Албатта, рўзаи рамазон кунларида бундай хайрия амаллари эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш йўлида қилинаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

         Ҳазрати Али маҳалласида яшовчи саховатпеша тадбиркор Валижон Туйчиевнинг саховатидан ҳам бугун 2-сектордаги Сариканда, Сарибозорча ва Ҳазрати Али маҳалалларидаги ижтимоий кумакка муҳтож фуқаролар баҳраманд бўлишаётир. Саховатпеша тадбиркор ҳомийлигида 50 дона ун маҳсулотлари эҳтиёжмандларга тарқатиб берилди.

         Валижоннинг доимий ҳомийлигида эҳтиёжманд фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда.

         Яхшиларнинг яхшилигини яхши ният билан одамларга етказиш ҳам яхшилик нишонасидир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати