Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

×

 2022-04-23 13:15:10    85

PDF юклаш
Чоп этиш


ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

         Айтиш лозимки, оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини янада оширишга кўмаклашиш борасида қабул қилинган норматив ҳужжатларда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш, янги ташкил этилган Қўмита олдидаги вазифалар тизимли равишда амалга оширилиши учун ҳар бир ҳудуддаги оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарларнинг масъулиятини янада ошириш муҳимлиги давр талабидир.

         Шунинг учун, Республикамиз ҳудудларида маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари лавозимига сайланган номзодлар учун 3-босқичли махсус ўқув курслари ташкил этилиб, ўтказилмоқда.

         Уч босқичли махсус ўқув-режа дастурига қатор вазирлик ва идоралардан масъул раҳбарлар жалб этилган. Туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Мадина Сафарованинг маълумотига кўра, туман ҳокимлигида онлайн тарзда ташкил этилган ўқув семинарда туманнинг 21 та корхона ва ташкилотларидан жалб этилган мутахассислар иштирок этишяпти.

         Мутахассисларга мўлжалланган ўқув семинар бугун ва эртага бўлиб ўтади. Бугунги ўқув семинар тингловчилари 25 дан 30 апрельгача маҳалаларда ташкил этиладиган махсус ўқув курсларида ўз соҳалари бўйича маҳалаларга тайинланган хотиин-қизлар фаолларига машғулотлар ўтказишади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати