Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

×

 2022-04-19 10:42:42    74

PDF юклаш
Чоп этиш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

         “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

         Фармонга мувофиқ, қуйидагилар жорий этилади:

         қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни мулк ҳуқуқи асосида ауксион орқали сотишда тўловларни 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;

         бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича камида 35 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни бирйўла амалга оширган харидорларга мазкур мулкларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.

         2022-йил 1-майдан рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк обектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:

         Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

         бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк обектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

         Бунда, мазкур кўчмас мулк обектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

         Хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 минг АҚШ долларидан 300 минг АҚШ доллари эквивалентигача камайтирилди.

         Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилди:

         охирги йилдаги савдо тушуми БҲМнинг 10 минг бараваридан (2,7 млрд сўмдан) ошмайдиган тадбиркорларга нисбатан монополияга қарши чоралар қўлланилмайди;

         2022-йил 1-сентябрдан рақобатга қарши ҳаракат қилган хўжалик юритувчи субектларга қуйидагилар учун молиявий жарималар қўлланилади:

         товар ва молия бозорида рақобатни чеклашга олиб келувчи келишувлар ва иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш;

         ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини асоссиз оширганлик ва инсофсиз рақобат;

         хўжалик юритувчи субектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва аксияларни сотиб олиш битимларини тузишда рақобатни бузиш;

         оммавий савдоларда рақобатга зид ҳаракатлар амалга оширганлик ва монополияга қарши талабларни бузиш.

         2022-йил 1-майдан норезидент шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича даромад солиғи 12 фоиз миқдорида белгиланади (илгари 20 фоизгача).

         2022-йил 1-июлдан божхона божлари бўйича имтиёзлар фақатгина қонунлар билан берилади.

         Фармонга кўра, Тошкент шаҳри мисолида Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегияси жорий этилади.

         2022-йил 1-июлдан давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва ижро органи аъзоларига ҳақ тўлашда ягона рағбатлантириш сиёсати жорий этилади.

         Бунда, ижро органи аъзоларига иш ҳақи ва йил бўйича бир ёʻла тўланадиган мукофотдан ташқари ҳар қандай қўшимча тўлов бекор қилинди.

         Давлат иштирокидаги корхоналарга Президент ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилмаган ҳолларда қуйидагилар тақиқланади:

         фаолиятига хос бўлмаган янги обектларни сотиб олиш ёки қуриш;

         рақобат ривожланган соҳада фаолиятидан ташқари қўшимча фаолият билан шуғулланиш;

         фаолиятига хос бўлмаган хўжалик жамиятлари устав капиталида иштирок этиш ёки ундаги улушни сотиб олиш.

         Давлат иштирокидаги корхоналар ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган банклар томонидан мулкни сотиш, бошқа корхонага инвестиция киритиш келишувлари мажбурий тарзда корхоналар кузатув кенгаши билан келишилади.

         Давлат корхоналарининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 3 фоизидан ошмаслиги керак.