Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ КУБОГИ” ОЧИҚ ТУРНИРИ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

×

 2022-04-18 17:34:53    99

PDF юклаш
Чоп этиш


“ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ КУБОГИ” ОЧИҚ ТУРНИРИ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

         Республикамизда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ҳаваскорлар ва ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш, ўқувчиларни ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” очиқ турнирини ўтказиш белгиланган.

         Мусобақа НИЗОМига кўра, ҳудудларда шахмат бўйича беллашувлар 5 босқичда ўтказилади. Ўзбекистон Ёшлар ишлар Агентлиги Сўх тумани бўлими раҳбари Исожон Мастоновнинг бизга берган маълумотига кўра, бугундан маҳаллаларда турнирнинг биринчи – маҳалла босқичига старт берилди. Мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бевосита маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари зимасига юклатилган.

         Турнир маҳалла, сектор, туман (шаҳар), ҳудудий босқичларда ўтказилиб, бу кесимлардаги ғолиблар охирги – Республика босқичига йўлланма оладилар.

         Турнирларни ташкил этиш ва умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Sky Chess шахмат мактаби томонидан амалга оширилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати