Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2022-04-18 17:26:53    70

PDF юклаш
Чоп этиш


“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-декабрдаги 781-сонли қарори ва вилоят ҳокимининг баённомасига асосан, жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари "Китобхонлик ҳафталиги" деб эълон қилинди.

         Бугун Сўх тумани ахборот-кутубхона марказида ушбу ҳафталикнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Сўх тумани ҳокими Сайибаҳром Сайидмусаев, ИИБ бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Илҳом Абдумажидов, маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Гулшан Ибрагимовлар иштирок этдилар.

         1-сонли ЎЎТ мактаби ўқувчилари иштирокида туман ҳокими сўз олиб, Республикамизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Туман Ахборот кутубхона марказининг мутахасис ҳодимлари, йиғилган китобхонлар ва фаол иштирокчиларга ўз тилакларини билдирди.

         Туман Ахборот-кутабхона маркази директори Зафаржон Ғаниевга компютер жамланмаси тақдим этилди. "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида туман ҳокими Ахборот кутубхона марказига 200 та китоб совға қилди. – Совғларимиз бу билан тугамайди. Мақсадимиз туман Ахборот-кутубхона маркази фондини янги адабиётлар билан бойитишдан иборат,-  деди туман ҳокими тадбир давомида.

         Тадбирда 200 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди. Ҳафталик доирасида маҳаллаларда, таълим муассасалари, корхона ҳамда ташкилотларда турли адабий кечалар, давра суҳбатлари, китоб тақдимотлари, тарғибот-ташвиқот ишлари, викториналар, ўқувчилар ўртасида турли танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

         Тадбир сўнггида Сайибахром Сайидмусаев фаол иштирокчиларга ва билимдон китобхонларга эсдалик совғалари тақдим этди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати